Жамоамиз кеча Коста-Рика билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Акбар Усмонов ҳисобни очган бўлса, 13 дақиқасида Ҳусниддин Нишонов ҳисобни 2:0 га етказди. 21 дақиқада эса меҳмонлар ҳужумчиси Гилберт Гарри ўртадаги фарқни камайтирди. Анасхон Раҳматов  33 дақиқада жамоамизни яна икки гол фарқ билан олдинга олиб чиқди.

Лекин футзалчиларимиз бу фарқни ўйин охиригача сақлаб қололмади. Меҳмонлар ўйинчилари Шон Салас (35) ва Диего Варгас (39) нинг голлари ҳисобига ўйин дуранг 3:3 натижа билан тугади.