Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси қирғизистонлик футзалчилар билан ўзаро куч синашди. Қувонарлиси, иккала ўйин ҳам футзалчиларимизнинг фойдасига ҳал бўлди.
Дастлабки ўйин голларга бой бўлди. Унда вакилларимиз 4-2 ҳисобида зафар қозонди. Учрашувда Даврон Чориев дублга эришди.
Кеча эса жамоалар иккинчи учрашувда тўқнаш келди. Бу сафар дарвозаларга кечагидан икки баравар кам гол урилди. Ўйин тақдири биринчи бўлимда ҳал бўлди. Илҳом Ҳамроев ва Музаффар Аҳаджоновларнинг голларига меҳмонлардан Муҳаммад Аскарбеков жавоб тўпини киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам қирғизистонлик меҳмонларни мағлуб этди.