Халқаро турнирда етти мамлакатдан 300 нафардан ортиқ спортчи қатнашди. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳарбий хизматчилари ҳам муносиб иштирок этди.
Унда ҳаваскор ва профессионал атлетлар ўз йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мусобақада иштирокчилар 5 ва 8 км масофадан иборат трассада мураккаб машқларни моҳирона бажарди. 5 км масофадан иборат трассада “Sprint men” йўналишида 13 та мураккаб тўсиқларни босиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳарбий хизматчилари катта лейтенант Рустам Чориев биринчи ўринни, лейтенант Жавлон Яхшибоев иккинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал, пул мукофоти ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ўринбой Имомназаров,
ФВВ Академияси ўқитувчиси,
подполковник