"Жорий йилнинг 21-июн куни соат 17:30 ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 1013-километрида ҳаракатланиб кетаётган "ДАФ" русумли юк автомашинаси йўлнинг тик нишаблик қисмидан тушишда тормоз тизими ишдан чиқиши оқибатида олдиндаги "Газ-53" ва “Исузу” русумли юк автомашиналарига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада “Исузу” ҳайдовчиси автомобил салонида қисилиб қолган", дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жиззах ФВБга таяниб.

Дарҳол воқеа жойига етиб келган вилоят ФВБ ёнғин-қутқарув отряди ходимлари томонидан махсус ускуналар ёрдамида ҳайдовчи қутқарилиб, тиббиёт ходимларига топширилган.

Таъкидланишича, ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхши.