Зудлик билан «Ангрeн-ланд» ошхонасида ФВВ раҳбарлигида дахлдор корхона ва ташкилотларнинг масъул ва мутасаддиларидан иборат фуқароларни қабул қилиш – эвакуация штаби тузилиб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди.

«Қамчиқ» довони йўлларида қолиб кетган ҳайдовчиларга ФВВ қутқарувчилари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, «Ангрeн-ланд», «Замин-2», «Учқудуқ» ошхоналари фуқароларни вақтинча қабул қилиш ҳамда «Ангрен кон металлургия» техникуми, «Файз», «Шодиёр», «Элба» меҳмонхоналари эса жойлаштириш учун фаолият олиб борди.

«Қамчиқ» довони вақтинча ёпилиб қолган вақтда Қамчиқ автойўл ва «Қамчиқ» МҚЁҚБ, Тошкент вилояти ФВБдан жами 113 та махсус техникалар ҳамда 250 нафар шахсий таркиб хизматга жалб этилди. Вазият ФВВ раҳбарияти назоратида.

Ҳурматли фуқаролар!

«Қамчиқ» довонида об-ҳаво барқарор бўлмагунига қадар довон орқали вақтинчалик ҳаракатланмасликни тавсия этамиз.