Куни кеча, соат 12:27 да Тошкент вилояти ФВББга, Бўстонлиқ тумани "Новобод" МФЙ ҳудудидаги дала ҳовлилардан бирида оилавий дам олишда бўлган фуқаролардан бир нафари қудуққа тушиб кетганлиги ва унга амалий ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари тезкорлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қудуққа тушиб кетган фуқарони олиб чиқишган ҳамда тиббиёт ходимларига топширишган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.