Маълум бўлишича, икки нафар фуқаро тоғ бағрида сайр қилаётган вақтда ноқулай об-ҳаво ёки рельеф мураккаблиги сабаб йўлдан адашиб қолган ва мустақил равишда пастга тушиш имкониятини йўқотган.
Мазкур мурожаат юзасидан ФВВнинг ихтисослаштирилган қутқарув отряди зудлик билан айтилган манзилга етиб борди. Қутқарувчиларнинг тезкор ва профессионал ҳаракатлари натижасида қидирув ишлари муваффақиятли якунланиб, фуқароларнинг турган жойи аниқланди.
Жабрланувчиларга зарур амалий ёрдам кўрсатилиб, улар махсус анжомлар ёрдамида хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.
Ҳозирда фуқароларнинг аҳволи яхши бўлиб, соғлиғига ҳеч қандай хавф таҳдид солмаяпти.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу ўринда юртдошларимиздан тоғли ҳудудларда сайр қилиш давомида белгиланган хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишни ва нотаниш йўлаклардан юрмасликни сўраб қолади.