Яксасарой туманида қурилган 12 қаватли турар жой мажмуасида бир қатор камчиликлар аниқланган.

Маълум қилинишича, у “Nazorat.MS.UZ” электрон портали орқали тақдим этиладиган аризани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ходимига 30 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф этган.

Ходим ҳолат юзасидан тегишли тартибда масъул идораларни хабардор қилган. Шундан сўнг Давлат хавфсизлик хизмати, ФВВнинг ШХБ ҳамда ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида МЧЖ раҳбари пойтахт ФВББ ходимига пул маблағини бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.