Кеча Осиё Чемпионлар Лигасида сўнгги 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Турнинг Е гуруҳидан  жой олган Қаршининг “Насаф” жамоаси  Иорданиянинг “Ал Виҳдат” клубига қарши майдонга тушди. Қизғин кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этди. Қаршиликлардан голларни Марко Станоевич ва Ҳусайн Норчаевлар киритди.  

Бу жанговар дуранг “Нафас”ни ОЧЛ плей-оффига олиб чиқди.  Улар гуруҳда 9 очко жамғарди ва  иккинчи ўринни эгаллади. Гуруҳда биринчи ўринни “Ал Файсали” банд этди.

Нимчорак финал ўйинлари келгуси йилнинг 3-4 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда “Насаф” В гуруҳи ғолиби, Саудия Арабистонининг “Аш Шабоб” клубига қарши майдонга тушади.