Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказининг етакчи мутахассиси Фёдор Лисисын коронавирус билан қайта зарарланган битта ишончли клиник ҳолат ҳақида хабар берди. У бу ҳақда у «Россия 24» канали эфирида сўз юритди.
«Ҳозир янги коронавирус турини қайта юқтиришнинг битта клиник ҳолати аниқланди», — дейди олим.
У касалликлар ўртасида 148 кун ўтганлигини таъкидлади. Мутахассислар Тувада коронавирусни яна бир бор юқтирган ҳолатни кўриб чиқмоқда, аммо Лисисыннинг сўзларига кўра, бу ҳали тасдиқланмади. Август ойи охирида бемор республика раҳбари Шолбан Кара-оол эканлиги хабар қилинди.
Шунингдек, Бельгия, Голландия ва Гонконгда COVID-19 инфекциясини такрорий юқтириш ҳоллари маълум қилинган.