Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор кундан-кунга юксалиб боряпти. Хусусан, гендер тенгликни таъминлаш, айниқса, жамиятда аёллар нуфузини ошириш борасидаги ишлар эътирофга лойиқ.

Олий судда жазони ижро этиш муассасаларида оғир, ўта оғир жиноятларни содир этиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган 16 нафар маҳкума аёлнинг авф этилиши ҳам аёлларга бўлган ғамхўрликнинг халқимизга хос кўринишидир.

Маҳкума аёлларни авф этишда улар жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жазони ўташ жараёнида ўзининг ижобий жиҳатларини намоён этиб, муассаса раҳбариятининг ташаккурномасини олгани эътиборга олинди.