Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази томонидан “Ғарбий турк хоқонлиги: тарих ва танга-пул тизими” номли монография нашр этилди. Ушбу монография ўзбек давлатчилиги тарихида юксак ўрин тутадиган Ғарбий Турк хоқонлиги (568-740-йй.) тарихи ва танга-пул тизимининг долзарб масалаларига бағишланган.

Монография ижтимоий-гуманитар фанлар, шу жумладан, тарих, археология, этнология ва лингвистика соҳалари учун бирламчи ёки ёрдамчи қўлланмалардан бири сифатида хизмат қилади. Унда Ўзбекистон ҳудудидаги археологик қадимий шаҳар қолдиқларидан топилаётган материллар ўрин олган бўлиб, бундай материаллар Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатларида деярли учрамайди.

Янги нашрни Евросиё халқлари, шу жумладан, туркий халқлар тарихи, нумизматикаси, этнологияси ва линвистикасини ўрганишда ёрдамчи материал сифатида ишлатиш мумкин.