Хусусан, шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони, россиялик Гарри Гаспаров ўзининг расмий Twitter саҳифасида Ўзбекистонни Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади. 

"Ўзбекистон терма жамоасини Ченнайдаги шахмат Олимпиадаси ғолиблиги билан табриклайман! Энг ёш таркиб билан рейтинг фаворитларидан ўзиб кетиш, мезбон жамоалардан кучлилик қилиш – қойилмақом натижа", - деб ёзган Гаспаров.