Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди, гастроэнтеролог Рустем Содиқов маълум қилди.
Шифокор ёнғоқнинг Е витамини ва ёғ кислоталарга бой эканлигини айтди. Саримсоқпиёз фойдали, чунки унинг таркибида антибактериал модда – алицин мавжуд. Кефир ҳам овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
Бундан ташқари, иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун рационга сариқ, тўқ сариқ ва қизил рангдаги сабзавот ва меваларни киритиш мумкин. Буларга хусусан, сабзи, қовоқ, ширин қалампир, ўрик, манго ва шафтолини киритиш мумкин. Чой ичиш ҳам фойдалидир. Унинг таркибида катехинларнинг органик моддалари мавжуд бўлиб, улар тана ҳужайраларини шикастланишдан ҳимоя қилади. Чойга занжабил ҳам қўшиш мумкин.
Мутахассис иммунитетни мустаҳкамлашда аввалдан зарур чораларни кўриш муҳимлигини, ёзда пишган мева ва сабзавотлар ҳали ҳам дўконларда сотилаётгани бу борада айни муддао эканини таъкидлади деб хабар беради mir24.tv.