Прокуратура маълумотларига кўра, воқеа сешанба куни кечқурун, соат 21:00 атрофида Гатчинада содир бўлган. Қайд этилишича, мотопараплан бортида икки киши бўлган. Иккаласи ҳам ҳалок бўлди.
Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Парапланчилар парвоз қилиш учун рухсат олгани ёки олмагани масаласига ойдинлик киритиляпти. Ленинград-Финляндия транспорт прокурори Алексей Оптовкин ва унинг ўринбосари Дмитрий Кокорев воқеа жойига жўнаб кетди, деб хабар беради mir24.tv.