“Ёнғин ўчириш ҳаракатлари давом этар экан, бугун Лахайнадаги кучли ёнғин оқибатида яна 17 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, қурбонлар сони 53 нафарга етди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Мауи оролидан 14 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Яна 14,5 минг нафар одам олиб чиқилиши кутилмоқда.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Лахайнадаги ёнғин 80 фоизга ўчирилган, бироқ ўн минглаб Мауи аҳолиси ҳамон электр таъминотидан узилиб қолган.
Табиий офат туфайли 271 та инфратузилма объекти вайрон бўлган ёки уларга зарар етган. Ўнлаб одамлар жароҳатланган, деб хабар беради korrespondent.net.