Бу ҳақда АҚШнинг Гавайи штати губернатори Жош Грин маълум қилди.

Матбуот анжумани давомида Грин Бош прокурорга табиий офат пайтида маҳаллий ҳокимият органларининг ҳаракатларини текширишни топширди. Бу огоҳлантириш тизимининг ишлаши билан боғлиқ – ёнғин пайтида сиреналарнинг муҳим қисми ишламаган.

Оролнинг фавқулодда вазиятлар агентлиги раҳбари Герман Андаининг сўзларига кўра, сиреналар, қоида тариқасида, цунами яқинлашаётганидан огоҳлантириш учун ишлатилади ва улар овоз чиқарганида, одамлар ёнғин энг кучайган тоғ тарафга боришган бўларди.

Эслатиб ўтамиз, Гавайидаги ёнғинлар бир ҳафта олдин бошланган, ёнғин тарқалишига кучли шамол сабаб бўлган. 13 минг киши истиқомат қиладиган Мауи оролидаги Лахайна шаҳрида деярли барча уйлар ёниб кетди, деб хабар беради korrespondent.net.