13 минг аҳолига эга Лахайна шаҳри бутунлай ёниб кетди. Тинч океани табиий офатлар маркази маълумотларига кўра, 2000 дан ортиқ иншоот зарарланган ёки вайрон бўлган ва уларнинг аксарияти турар-жой биноларидир.
Қутқарувчилар ҳозиргача ёнғиндан талафот кўрган ҳудуднинг атиги 3 фоизини кўздан кечиришди. Бу қурбонлар сони ортиши эҳтимоли борлигини англатади. Омон қолган беш мингга яқин одам вақтинчалик жойлаштириш марказларига юборилди, деб хабар беради mir24.tv.
Губернаторнинг сўзларига кўра, тахминан олти миллиард доллар моддий зарар кўрилди.