Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, унда фахрийлар ўртасида Ғайрат Назаров, болалар тоифасида Бобур Валижонов юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Қувонарлиси, мавсум якунига кўра, Ғайрат Назаров ўз йўналишида мусобақанинг мутлақ ғолиби деб топилди. Узоқ йиллар юртимизда от спорти ривожи учун улкан ҳисса қўшган чавандозимизни қўлга киритган мазкур муваффақияти билан қутлаб, унга келгусида ҳам омад ва зафарлар тилаймиз, дейилади қўмита хабарида.