“Раъно Камаловна” фермер ҳўжалиги узумчиликка ихтисослашган бўлиб, 3 гектар майдонда узумнинг маҳаллий эртапишар навларидан чарос, ҳусайни етиштирса, кузда эса тойфи турини етиштиради. Қорақалпоғистон шароитига мос узум навлари етиштиришнинг яхши томони ҳам бор, бу ички бозор билан бирга экспортбоп бўлиб, тами ўзи билан сақланади. Куз фаслидаги тойфи нави об-ҳаво салқинлашса янада мазаси яхши бўлади. Ўз вақтида берилган эътибор ҳам узумнинг яхши ҳосил беришига сабаб бўлади.

— Турли ҳашаротлардан сақлаш мақсадида агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилади, — дейди фермер ҳўжалик раҳбари Раъно Юлдашева. —  Йилига гектаридан 10 миллионгача даромад оламан. Бунинг учун ўғлим билан бирга тинмай меҳнат қиламиз. Куз фаслининг ҳам ўзига яраша таровати бор. Меҳнатга яраша далада ҳосил ҳам мўл.

Беруний туманида 95 та фермер ҳўжалиги 193 гектар майдонда узум етиштиради. Туманда 2021 йил давомида 71 гектар майдонда янгидан токзорлар барпо этилди.

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

Янги Ўзбекистон мухбири