Вазирлик газ жиҳозларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилиш сўралди.

➖ иситиш мавсуми бошланишидан олдин бинонинг мўри ва ҳаво алмашиш йўлакларини мутахассислар томонидан техник кўрикдан ўтказилишини таъминланг;

➖ газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тармоққа уламанг ва жойини ўзгартирманг;

➖ носоз иситиш қурилмалари ва газ жиҳозларидан фойдаланманг, мутахассис иштирокисиз газ жиҳоларини таъмирлашга йўл қўйманг;

➖ газ жиҳозлари ва иситиш қурилмалари жойлашган биноларда ҳаво алмашиш каналларининг доимий очиқ ҳолатда бўлишини таъминланг;

➖ мўри ва ҳаво алмашиш йўлларинининг техник жиҳатдан соз бўлишини таъминланг, газ жиҳозлари ва иситиш қурилмаларини қаровсиз қолдирманг;

➖ ёш болаларнинг газ жиҳозларидан фойдаланишига йўл қўйманг;

➖ газ жиҳозлари жойлашган хонадан дам олиш ва ухлаш мақсадида фойдаланманг;

➖ табиий газ сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланманг;

➖ газ қувурларига ҳар хил сўрғичлар ўрнатилишига йўл қўйманг;

➖ газ плитасидан кийимларни қуритиш ва бошқа мақсадларда фойдаланманг;

➖ бино ичида газ ҳидини сезсангиз электр жиҳозларини ёқиб ўчирманг, гугурт ёқманг, хонани зудлик билан шамоллатинг ҳамда тумангаз таъминоти бўлимига (104) қўнғироқ қилинг.