2023 йил март ойи Навоий вилоятида ўтказилган назорат тадбири давомида Қизилтепа тумани, «Маликобод» МФЙ ҳудудида жойлашган Когон магистраль газ қувурлари бошқармасига қарашли «Хўжаҳасан» газ тақсимлаш станцияси саноат коллекторига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилгани маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 14,1 млрд сўмни ташкил этган.
Маълумот учун, ушбу саноат коллектори орқали тадбиркорлик субъектларига қарашли 3 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ва 3 та иссиқхона хўжаликларига табиий газ етказиб берилади.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда «Ўзнефтгазинспекция» телеграм канали.