Текширувда “A.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич трубкасига муҳр ўрнатмасдан газ сарфини нолга тушириб фойдаланиб келингани оқибатида “Арнасой тумангаз” газ филиали манфаатларига 459,6 млн сўм зарар етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.