“Ўзтрансгаз” АЖ телаграм каналида ҳудудлар кесимида автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига киритилган чекловлар вақти эълон қилинди. Чекловлар асосан кечки пайтга тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида “метан-заправкалар” иш ватига киритилган чекловлар:

Қорақалпоғистон Республикаси – соат 18:00дан 6:00гача;
Андижон вилояти – соат 17:00дан 5:00гача;
Бухоро вилояти – соат 19:00дан 6:00гача;
Жиззах вилояти – соат 17:00дан 23:00гача;
Қашқадарё вилояти – соат 21:00дан 6:00гача;
Навоий вилояти – соат 19:00дан 7:00гача;
Наманган вилояти – соат 18:00дан 6:00гача;
Самарқанд вилояти – соат 15:00дан 23:00гача;
Сирдарё вилояти – соат 17:00дан 23:00гача;
Сурхондарё вилояти – соат 19:00дан 6:00гача;
Тошкент вилояти – соат 20:00дан 8:00гача;
Фарғона вилояти – соат 18:00дан 6:00гача;
Хоразм вилояти – соат 18:00дан 6:00гача.
Олдинроқ “Ўзтрансгаз” АЖ куннинг кечки ва тунги вақтларида Ўзбекистондаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчалар фаолияти чекланиши ҳақида баёнот берганди.