Жумладан, “Урганчтрансгаз” УКнинг Қўнғирот магистрал газ қувурлари бошқармаси хизмат кўрсатадиган Бухоро-Урал магистрал газ қувурининг 2-тармоғида 56 километр узунликдаги қисмини қайта қуриш ишлари бошланди, дея хабар беради Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.
Куни-кеча Россиядан диаметри 1020 мм қувурнинг 27 километри 142 та махсус вагонда Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани Олтинкўл темир йўл станциясига етиб келди. Станцияда махсус техникалар ёрдамида қувурлар туширилмоқда.
Тез кунларда қолган 29 километр қувурнинг етиб келиши кутилмоқда. Ҳозирда Бухоро-Урал 1-, 2- тармоқ оралиғидаги траншеяларни қазиш, трубаларни монтаж қилиш учун махсус техникалар ёрдамида ер текислаш ишлари олиб борилмоқда. Айни жараёнга 300 дан ортиқ малакали мутахассис ва ишчи ходим ҳамда 30 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилинган.
Газтранспорт тизимидаги модернизаци ишлари бошлаб юборилди
“Ўзтрансгаз” АЖ томонидан жорий йилга белгиланган газтранспорт тизимини реконструкция, модернизация ва қайта қуриш ишлари салмоғи 400 километрдан ортиқ ҳажмда этиб белгиланган.
Сурхондарёда 3 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди
- Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
- Навоий вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасида бир қатор муҳим келишувларга эришилди
- 56,7 баллдан юқори тўплаган абитуриентлар учун қўшимча танлов бошланди
- Тошкентда 585 та маҳаллада китобхонлик бурчаклари ташкил этилади
- Миллатни уйғотган лидер