Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан Уттар-Прадеш штатида жойлашган «G.D. Goenka Public School» хусусий мактаблар тармоғи бошқаруви директори Чандан Агарвал билан видеомулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида ҳиндистонлик тадбиркор Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишганини таъкидлаб уларга юқори баҳо берди.
«G.D. Goenka Public School» хусусий мактаблар тармоғи Ҳиндистондаги етакчи компаниялардан бири «Goenka Group» таркибига киради. Ушбу тармоқда мусиқа, теннис, бадминтон ва крикетга ихтисослашган мактаблар фаолият юритади.
Сафар якунида Ч.Агарвал мактабгача таълим ва спорт йўналишларида кичик лойиҳаларга ҳинд компаниясида қизиқиш пайдо бўлганини тасдиқлади. Хусусан, у Тошкент шаҳри ва вилоятларда босқичма-босқич спорт клубларини ташкил қилиш ва мазкур клубларда бошқа спорт турлари билан бир қаторда йога машғулотларини йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш режасини маълум қилди. Бундан ташқари истиқболда инглиз тилига ихтисослашган мактабгача таълим муассасаларини очиш истагини билдирди.
Мулоқот натижасида қайд этилган лойиҳаларга амалий қадамларни қўйиш мақсадида Ч.Агарвал жорий йил якунига қадар Ўзбекистонга ташриф буюриши бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.