Тадбир Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, БМТнинг Аҳолишунослик Жамғармаси билан ҳамкорликда, Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмаги остида ташкил этилди.

Тренингда Бош прокуратура, Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакиллари, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Психологик-педагогик ташхис маркази, реабилитация марказлари, мактабгача таълим, жойлардаги хотин-қизлар ва оилалар билан ишлайдиган ННТларнинг психологлари, психиатр ва суд-тиббий экспертлари иштирок этди.

Мутахассислар ташкилот марказий тузилмалари, уларнинг 14 та ҳудудий бошқармалардан кўрсатилган мезонлар асосида саралаб олинган. Иштирокчилар тренингдан сўнг календарь режалар бўйича ҳудудий тузилмалар вакиллари ҳамда ўз ташкилот мутахассисларини ўқитади.

Уч кунлик дастурда иштирокчилари ҳуқуқий норматив ҳужжатлар, соғлиқни сақлаш, ижтимоий психологик хизматлар бўйича билим олдилар. Хусусан, улар таълим асослари билан танишиб, гендер зўравонлик ҳолатларига жавобан чоралар тақдим этиш механизмлари, жабрланувчи билан ишлашда комплекс ёндашувнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратдилар.

Маълумот учун, 2020 йилда аёлларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай турига барҳам бериш, соғлиқни сақлаш, ички ишлар органлари, психологик ва ижтимоий Тренинг сўнггида барча иштирокчиларга тегишли сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.