Қирғизистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари дорилар сақланадиган ва яширилган омборларни топди. Бу ҳақда Бош вазир Кубатбек Боронов матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, омборларда левофлоксатсин, инговерин,арбидол, эргоферон, сефтриаксон, кардиомагнил, тромбоз, гепарин, клексан ва бошқа кўплаб дорилар топилган.

«Аниқланган ҳолатлар бўйича судгача иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда », деди Кубатбек Боронов.