Германия банки делегацияси “Ўзбекненфтгаз” АЖда айни пайтда амалга оширилаётган лойиҳалар, трансформация жараёнлари, иқтисодий барқарорликка эришиш борасида татбиқ этилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.
Шунингдек, хорижий банк томонидан кредит лойиҳалари рискини ҳисобга олиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш бўйича амалга оширилаётган синдикатлашган кредит лойиҳасининг жорий ҳолати ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан халқаро молия бозорига жойлаштирилган евробондлар бўйича таҳлилий маълумотлар берилди.
Айни пайтда “Deutsche Bank AG” томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ахборот алмашиш тезкорлигини йўлга қўйиш мақсадида электрон платформа яратиш бўйича концепция лойиҳаси тайёрланяпти. Келгусида ушбу платформа Ўзбекистон инвестиция бозори жозибадорлигини ошириш ва сармоядорларни жалб этиш, банк томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментларни муҳокама этиш майдонига айланади.
Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.
Маълумот ўрнида: “Deutsche Bank AG” активлари бўйича Германиядаги энг йирик банклардан бири ҳисобланади. Валюта бозорининг асосий иштирокчиси бўлган банк дунёнинг 59 давлатидаги филиал ва ваколатхоналари орқали 28 миллион мижозга хизмат кўрсатиб келяпти.
Германия банки билан ахборот алмашиш учун электрон платформа яратилади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Германиянинг “Deutsche Bank AG” вакиллари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси билан расмий ушрашув ўтказилди
- Ўзбекистонда чегирмалар ҳақиқийлигини QR-код орқали текшириш имкони яратилиши мумкин
- Ўзбекистонда Cambridge китобларининг контрафакт нусхаларини сотган шахслар жаримага тортилди
- Олис ҳудудларда ишлайдиган шифокорларнинг ойлик қўшимча устамаси 2 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмга оширилади
- Шифокорлар ишида янги технологияларни қўллашга эътибор кучайтирилади
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Терма жамоамиз ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади
- Мисрга борувчи ўзбекистонликлар учун янги талаблар белгиланди