Вазирлик матбуот котиби Анна Каутсга кўра, вазир кеча эрталаб ҳукумат йиғилишида қатнашган. У йиғилишда гигиена қоидаларига мувофиқ тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлган. Кундалик ишини давом эттирган вазирда тушдан сўнг шамоллаш аломатлари кузатилгач тест топширган. Айни пайтда уй карантинига олинган. Атрофидаги ходимларга тест топшириш ҳақида буйруқ берилди.
Тест натижалари чиққунга қадар улар масофадан туриб ишлайди. Германияда Covid-19 юқтирганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.
Роберт Кох институти мутахассислари ҳамда Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари фикрича, мамлакатда ҳавонинг совиб бориши натижасида анъанавий мавсумий шамоллаш ва грипп касалликлари туфайли коронавирус хавфи ўсиб боришини билдирган.