Суҳбат давомида Ўзбекистон-Германия кун тартибининг турли масалалари, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, жумладан Афғонистон йўналишидаги алоқаларнинг айрим жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ҳайко Маас Германия фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишни ташкил этишда кўрсатилаётган ёрдам учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.