Кёльн шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган баёнотга кўра, шаҳардаги хусусий боғдан топилган 250 киограмм оғирликдаги авиация бомбасининг йўқ қилиниши чоғида ҳудудда яшовчи 5 минг киши эвакуация қилинган.

46 нафар бемор кишилар эса тез ёрдам машиналари ёрдамида уйидан кўчирилган.

Жараён давомида вилоят ҳудудидан ўтувчи йўллар бир муддат ёпилган, поезд ва трамвайлар қатнови тўхтаган.

Керакли чоралар кўрилганидан сўнг 250 килограмм оғирликдаги бомба зарарсизлантирилди.

"Германияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган кўплаб портламаган бомбалар топилмоқда. Уларнинг айримлари  аҳоли турар жойларида. Бу бомбалар мутахассислар томонидан назорат остида зарарсизлантирилмоқда", дейилади CNNTurk.com хабарида.