Бу ҳақда штат бош вазири Бодо Рамелов маълум қилди.
“Соат 12:00 дан бери Виндехаузен бутунлай эвакуация қилинди. Электр ва канализация тизими ишламаяпти. Бу жойни бутунлай сув босган”, деб ёзди Рамелов Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Ер ости сувининг кўтарилиши туфайли сув босган коммунда 500 га яқин одам истиқомат қилади. Аҳолининг бир қисми маҳаллий фермерларнинг тракторларда эвакуация қилинди.
Кучли ёмғир минтақадаги дарё ва сойлар қирғоқларидан тошиб кетиши мумкин бўлган бошқа бир қанча аҳоли пунктларига ҳам таҳдид солмоқда, деб хабар беради ria.ru.