Акцияда нафақат Германия, балки бошқа хориж давлатларида истиқомат қилувчи ватандошлар ҳам қатнашди.

Акция доирасида тўпланган пул маблағи Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида ёрдамга муҳтож оилаларга етказиб берилди.

Шунингдек, Сардоба сув омборидаги талафот сабаб Гулистон шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактабига жойлаштирилган 170 оилага ёрдам кўрсатилди. Гулистон шаҳридаги қурилиш касб-ҳунар коллежига жойлаштирилган 120 нафар, Гулистон олимпия захиралари коллежига жойлаштирилган 130 нафар оилага хайрия ёрдами берилди.

Бухоро вилоятининг Олот, Пешку ва Қоракўл туманида табиий офат оқибатида жабр кўрган 75 хонадондан ҳам эътибордан четда қолмади.             

Уларга энг зарур гигиена буюмлари ва антисептик воситалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.