Учрашув доирасида Германиядан Ўзбекистонга қуёш энергетикаси соҳасида технологияларни трансфер қилиш масаласи кўриб чиқилди. Учрашувда Инновациялар Миллий офиси Бош директори ва қуёш панеллари ишлаб чиқариш бўйича Германиянинг нуфузли компаниялари раҳбарлари иштирок этишди. 

Шунингдек, музокаралар давомида INNO Технопаркга Германиялик резидентларни жойлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.