Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

ХАбарда айтилишича, лойиҳада малакали мутахассислар (ҳунармандчилик ва қурилиш соҳаларида камида 1 йиллик тажриба ва 2 йиллик дипломга эга 20-40 ёшдаги фуқаролар) ва дипломга эга бўлмаган ёшлар (18-30 ёшдаги фуқаролар ҳунармандчилик ва қурилиш соҳаларида Аусбилдунг тизими орқали Германияда касбий таълим олади) иштирок этиб, немис тилини ўрганишлари мумкин бўлади.

Лойиҳалар шу йилнинг сентябрь октябрь ойларида амалга оширилиши кутилмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар, лойиҳалар доирасида бўлиб ўтадиган танловларда иштирок этиш учун ҳозирданоқ тайёргарликни бошланг", дейилади хабарда.