СамДВМЧБУ профессори – Абдуғани Элмуродов ушбу лойиҳанинг асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. 

Лойиҳанинг германиялик экспертлари ҳозирда мамлакатимизда меҳмон бўлиб тургани ва лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишаётгани хусусида аввал хабар бергандик.

Ҳорижий олимлар - Лойиҳанинг озуқабоп экинлар етиштириш ва озуқа сифатини лаборатория ва дала шароитида текшириш бўйича мутахассислари жамоа етакчиси Antoon Seth van Engelen ҳамда Alfons Goebel ( Озуқа етиштириш мутахассиси), Peter Tillmann ( озуқа наъмуналарини дала валаборатория шароитларида текшириш бўйича мутахассис), Abdimalik Kertayev (Лойиҳанинг махъмурий ва ҳисоб – китоб ишлари бўйича ёрдамчиси Университет ректори, профессор Юнусов қабулида бўлдилар.

Мулоқот давомида томонлар “Ўзбекистонда озуқабоп экинлар ва озуқабоп экинлар уруғчилигини такомиллаштириш” лойиҳасининг мазмун – моҳияти, лойиҳадан кўзланган мақсад, шунингдек иқлим шароитлари ва бошқа табиий ресурсларга бой бўлган Ўзбекистонда бу борада қилинаётган ишлар ва натижалари ҳамда мавжуд муаммолар хусусида фикр – мулоҳазалар алмашди.

Мамлакатимиздаги соҳага ихтисослашган ОТМ, илмий тадқиқот институтлари, жумладан – Самарқанд Ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар Университети профессор – ўқитувчилари ва тадқиқотчилари томонидан амалга оширилаётган илмий изланишлар лойиҳа мақсадларига тўла мос келиши хусусида мулоҳазалар билдирилди.

Ахборот хизмати