Бу ҳақда Россия Гидрометеорология маркази илмий раҳбари Роман Вильфанд маълум қилди.
Вильфанднинг қайд этишича, июнь ойида ҳаво ҳарорати сўнгги 30 йилдаги ўртача кўрсаткичдан 0,5 даража юқори бўлган. Аввалги рекорд 2019 йилда ўрнатилган эди. Метеорологнинг башоратларига кўра, июль ойида жазирама тўхтамайди, у июнь ойидан кўра иссиқроқ бўлиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.