“Охирги марта 2006 йилнинг январида шунга ўхшаш ҳодиса кузатилган эди, – дейди Россия Гидрометереология марказининг илмий директори Роман Вилфанд. – Мен буни қандай номлашни ҳам билмайман.
Антициклон... мамлакатнинг Осиё қисмида ярим ойдан бери айланиб юрибди. Бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, яна беш кун давомида Омск, Томск, Новосибирск, Кемерово каби аҳоли зич жойлашган ҳудудларда ҳаво ҳарорати -10, -15 даражадан паст бўлади.
Олтой вилояти Красноярск ўлкасининг жануби... Албутта, бу ерларда совуқ бундан-да кучли. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бундай чўзилган антициклон камдан-кам учрайдиган ҳодиса.
Узоқ муддатли ҳавонинг пасайиши хавфли об-ҳаво ҳодисасидир. Бу вазият коммунал хизматлардан кўп меҳнат талаб қилади, дея таъкидлади Вульфанд.
Агентлик билан суҳбатлашган журналистнинг аниқлик киритишича, Курган ва Омск вилоятларида меъёридан ортиқ даражада совуқ ҳаво, яъни -40 даражадаги ҳарорат уч кундан ортиқ давом этади. Приморск ўлкасида ўртача кунлик ҳарорат -7,-10 бўлиши, Ханти-Мансийск автоном округида совуқ ҳаво -15 даража-40 даража ва ундан паст бўлиши кутилмоқда.