Бу сувли озуқа уй жониворлар учун махсус тайёрланади. Қаранг, унда қанча оқсил бор. Бу ҳаммаси силосли сомон ўрнини босади. Сигир ўтлоқда ўтлаб юргани билан баробар. Шунинг учун сут ҳам 20 фоизга кўпаяди.
– Бу униб чиққан буғдой, уни гидропоник яшил озиқ-овқат деб аташади. Бундан ташқари, унинг таркибида заррача ҳам кимёвий моддалар йўқ. Бу озуқада ҳаммаси бор ва тайёр ҳолда бериш мумкин, шунинг учун жониворларга ҳар хил синтетик витаминларни бериш шарт эмас. Бу арпа аллақачон ўсган, энди уни сақлаб ўтириш шарт эмас. Бу маккажўхори силосининг тўлиқ ўрнини боса олади. Бу ҳеч қандай қошимчаларсиз мутлақо тоза маҳсулот.
Айни дам қисқа фурсатда ишга туширганимиз боис махсус жавонларни ўрнатишга улгурмадик, чунки ўсиш жараёнида бу ерга кириш ва ишлаш мумкин эмас.
Бу ерда моғор пайдо бўлишига тўсқинлик қилаётган озон мавжуд.
– Сумалак пиширганингизда, униб чиққан буғдой моғорланиб кетса, қўрқинчли эмас. Чунки уни 10 соат пиширасиз. Ҳайвонлар учун эса моғорланиб кетган озуқа жуда хавфлидир. Бу ерда озонни автоматик равишда юбориладиган озонизаторлар мавжуд. Сув ҳам озонланади ва кислород билан таъминланади.
Бу иссиқхона инсон ёрдамисиз ишлайди. 7 кун аввал биз уни ёпдик. Биз бу ерда электр бор ёки йўқлигини билиш учун келдик. Уни очиш шарт эмас.
Экканингиздан 7 кундан кейин ўриб яна экиб қўйиш имкони бор. Сувга ҳам эҳтиёж йўқ.
– Мана қаранг, ҳозир сигир ва қўйлар учун кўм-кўк ўтлар қаерда бор?
– Ҳеч қаерда йўқ.
– Баҳоргача бўлмайди, бу ерда эса ҳар куни бор.
Бундан ташқари, ушбу озуқаларнинг бошқа озуқалардан ҳазм бўлиши 3 баробарга яхшиланади.
Бутун дунё бу билан шуғулланяпти. Ёзда қурғоқчиликдан, қишда эса ўтлар етишмовчилигида фойда беради.
– Ушбу қурилмадан саноат чорвачилиги мавжуд бўлган жойларда фойдаланилади. Ва ўтлар кам бўлган пайтларда фойда беради.
– Ўзбекистонда ушбу қурилмадан фойдаланиш қачон бошланган?
– Энди бошланди.
– Сиз бу каби ускуналарни бирор ерда кўрганмисиз?
– Йўқ, фақат телевидение ва интернет орқали кўрганман.
– Тўғри, интернетда бор, бу сир эмас. Ҳали айтганимдек, биз янгилик яратганимиз йўқ, биз фақат дунёда борини қиламиз.
– Компаниянгизни номи нима?
– «ANISFRUCT» масъулияти чекланган жамияти.
Кўриб турганингиздек, фермерлар силосни қидириб тополмаяпти. Сиз эса хоҳлаган нарсани экишингиз мумкин. Ва бу экинларингизнинг калорияси 300 баробар кўпроқ бўлади. Ҳозир, масалан, буғдой экса, сув йўқ, қолаверса, об-ҳаво ҳам бу алпозда. Бу ускуна билан эса буғдой етиштиришнинг имкони бор. Боя айтилганидек, сувга ҳам ҳожат йўқ.
– Битта контейнерда қанча маҳсулот олиш мумкин?
– Ҳар 6 кунда 2 минг 500 кг олиш мумкин. Бу ускунани тозалаш шарт эмас.
– Сизнинг исм-шарифингиз?
– Саркисян Вазген Хачатурович. Шу корхона раҳбариман.
– Буни ҳаммаси уч хил турими?
– Йўқ, бунинг ҳаммасини ишлатса бўлади. Масалан, 30-40 литр берадиган соғин сигирларга 12 кг шу ўтлардан, 1,5 кг маккажўхори ва 2 кг шрот берса, кифоя; ҳеч қандай витаминларсиз.
– Битта контейнерга қанча сув кетади?
– Битта контейнерга 7 кунга 4 тонна сув кетади. Бир мартагина тўлдиришнинг ўзи етади.
– Мана қаранг, бу 6 кун аввал экилган. 6 кун аввал бу оддий дон бўлган эди, энди эса кўм-кўк ўтлар. Бу билан бемалол қуруқлик ва кузги-қишки мавсумда фойдаланса бўлади. Ушбу контейнер энергия манбаларини 5 000 сўмгина сарфлайди.
– Бу Россия технологиясими?
– Ушбу технология бутун дунёда 30-40 йилдан бери мавжуд.
– Уни тайёрлаш учун россияликлар биздан 52 000 АҚШ доллари сўрадилар.
– Биз бошқа имкониятларни топдик: ҳужжатларни ва технологияларни сотиб олиб Ўзбекистонда ясадик. Хитойликлар биздан 12 000 АҚШ доллари сўрадилар. Лекин уларнинг форсункалари тепада жойлашган ва сув ёмғирга ўхшаб тушади. Бундай усул ўтлар учун яхши эмас. Шу трубани кўряпсизми? У кунига 3 марта автоматик тарзда ёқилади ва махсус вентилятор ёрдами билан ҳавони алмаштиради. Бу қора форсункалар 50-70 фоиз намликни сақлайди ва ҳарорати доим +20 даража бўлади. Сувнинг тозалигига ҳам эътибор беринг. Мана шу пулт эса ҳамма жараённи бошқаради.
– Катта раҳмат, Вазген Хачатурович!
Аббос Эргашев суҳбатлашди.