Бундан олмиш етти йил муқаддам шу масканда таълим-тарбия олган киши бугун уни таний олмаслиги тайин. Негаки, маскан биноси давлатимиз томонидан ажратилган 3 миллиард 70 миллион сўм маблағ эвазига “Қархони қурилиш” МЧЖ томонидан қайта таъмирланди. Кичкинтойларнинг болалик завқу-шавқини суришлари, маълум билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилди.
Болалар маскани эндиликда аввалгидек 50 эмас, 120 нафар болажонни қабул қилиш имкониятига эга.
Маълумот ўрнига шуни айтиш жоизки, туманда 67 та давлат, 3 та давлат хусусий-шерикчилиги ва 188 та оилавий шаклдаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Ҳудудда 3-7 ёшдаги болалар 25465 нафар бўлса, бугунги кунда уларнинг 16438 нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.