Кўкрак нишони билан фидойи фуқаролар, биринчи навбатда, ёшлар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига ҳар йили 1 майга қадар тақдим этилади.

Кўкрак нишони, қоида тариқасида, ҳар йили 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.