Тадбир давомида тезкор кузатувга олинган фуқаро Сергели тумани “Ҳабибий” маҳалласидаги кўп қаватли уй олдидан шубҳали ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ёнида 40 та конвалютада жами 400 дона капсулада кучли таъсир қилувчи моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу фуқаронинг “Ҳабибий” маҳалласидаги ижарага олган яшаш хонадони кўздан кечирилганида, уй ичида “закладка” сифатида тарқатиш учун тайёрланган, тахминан 835 гр “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси, 440 та конвалютада жами 4400 дона капсулада “Зардекс” ва 200 дона флаконда “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда уларни тақсимлаб тарқатиш учун мўлжалланган 100 дона зип-пакетчалар, 3 дона скотч ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳолат юзасидан Божхона қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.