Улар 298 гоминиднинг мия ҳажми сўнгги 50 000 йил ичида глобал ҳарорат, намлик ва ёғингарчиликнинг табиий кўрсаткичларига қараб қандай ўзгарганини таҳлил қилишди.

Натижалар шуни кўрсатдики, глобал ҳароратнинг кўтарилиши билан миянинг ўртача ҳажми сезиларли даражада қисқаради. Пасайиш ҳажми 10,7 фоизни ташкил этди.

Олимларнинг таъкидлашича, миядаги ўзгаришлар дарҳол эмас, балки иқлим ўзгаришидан бир неча минг йил ўтгач содир бўлади.

Эволюция жараёни 5-17 минг йил давомида содир бўлган. Олимларнинг таъкидлашича, ҳозирги глобал исиш замонавий одам миясининг ҳажмига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Олимлар одам мияси ҳажмининг ўзгаришини атроф-муҳитдаги ўзгаришлар таъсирида юзага келадиган стресс билан боғлашди. Аммо мазкур ёндашувлар қўшимча тадқиқотларни талаб қилади, деб хабар беради mir24.tv.