Сайёра рекорд даражада қизиб кетмоқда – ва бу даҳшатли, дейди португалиялик дипломат.
Ўтган июль рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди. Ҳарорат рекордлари бирин-кетин янгиланди. Гарчи мисли кўрилмаган юқори ҳаво ҳарорати барча ҳудудларни қамраб олмаган бўлса-да, бундай исиш сайёра учун яхши эмас.
БМТ турли давлатлар глобал қайнаш туфайли жуда жиддий муаммоларга дуч келишидан огоҳлантирмоқда. Нафақат қурғоқчиликдан келиб чиққан ёнғинлар, балки сув тошқинлари ҳам кўпаяди ва улар аввалгидан ҳам кучлироқ бўлади. Муссон ёмғирлари шунчалик кучли бўладики, одамларни сув оқимлари олиб кетади ва қирғоқ бўйидаги шаҳарлар тўфонлардан қаттиқ азият чекади, деб хабар беради techcult.ru.