Олимларнинг айтишича, кейинги пандемия Арктикадан келиши мумкин. Бунга глобал исиш сабаб бўлади. Бу музликларда музлаган вируслар тарқалишига олиб келади. Бу ҳақда The Royal Society журналида чоп этилган тадқиқотда айтилади.

Тадқиқотчилар Хейзен кўлининг тупроғи ва чўкиндиларини синчковлик билан ўрганишди. Бу шимолий қутб доирасидан шимолдаги энг катта сув омбори. Олимлар у ердаги вирусларнинг ДНК ва РНКсини аниқлашга ҳаракат қилишди.

“Музликларнинг эриши туфайли юзага келадиган сув оқимидан хавф ортади. Бу иқлим ўзгариши билан боғлиқ. Арктика янги пандемиялар учун унумдор майдонга айланиши мумкин”, дейилади тадқиқотда.

Қайд этиш лозимки, аввалги тадқиқотлар ҳам музликларнинг эриши натижасида турли патогенлар, паразитлар ва вируслар тарқалиши мумкинлигини кўрсатди. Бу янги пандемияларга олиб келиши хавфи юқорилигидан далолат беради.

Эслатиб ўтамиз, Гренландия муз қатлами эриши натижасида денгиз сатҳи 1,2 сантиметрга кўтарилган. Бу сўнгги 20 йил ичида юз берди.