Мазкур анжумандан кўзланган мақсад – кейинги ўн йилликлар давомида Осиё қитъаси мамлакатларида конституционализм барпо этиш борасида эришилган натижалар юзасидан ўзаро ахборот ва тажриба алмашишдан иборат.

Видеоконференция тарзида бўлиб ўтган анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этди ва маъруза қилди.

А.Саидов анжуман иштирокчиларига ҳозирги дунёда Конституциянинг тутган ўрни ва аҳамияти, шунингдек, конституциявий ислоҳотларнинг асосий моделлари тўғрисида сўзлаб берди. У Марказий Осиё мамлакатлари конституциявий тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр юритар экан, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибасига алоҳида тўхталди.

Конференция эртага, 15 февраль куни ўз ишини давом эттиради, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.