Меҳмонларни самимий қарши олган Шароф Раҳмонов Ҳиндистон тадбиркорлари билан ҳамкорлик алоқалари ривожини таъкидлади.

Илиқ қабул учун миннатдорлик билдирган меҳмонлар умумий 71 миллион доллар қийматга эга қатор инвестицион лойиҳалар билан таништирдилар. Улар: кўп тармоқли шифохоналарни қуриш, тиббиёт университетини, халқаро бакалавриат коллежи ва мактабини ташкил қилиш, Ёшлар кўникмаларини ривожлантириш ва тайёрлов Халқаро марказини барпо этиш, Ўзбекистонда Халқаро университетни қуриш.

Ҳоким ўринбосари ҳинд компаниясининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, меҳмонларнинг барча саволларига батафсил жавоб берди. Тарафлар шифохоналарни жойлаштириш вариантларини муҳокама қилиб, уларни Олмазор туманидаги ТТА базасида қуриш имкониятини кўриб чиқдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.