Жаҳонда автомобиль сотиш бўйича 2021 йил охирида Toyota энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияга айланди. Японлар жами 10,49 млн. дона автомобиль сотишга муваффақ бўлишди, дейилади EY & Associés ҳисоботида.

Электрон компонентлар билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, бу натижа компания учун 2020 йилга нисбатан 10 фоизга яхши бўлди.

Иккинчи ўринда Германиянинг Volkswagen компанияси – 8,3 млн. автомобиль. Бу 2020 йилдагидан 7 фоизга кам. Кучли учликни 6,29 млн. дона автомобиль (-8 фоиз) сотган General Motors якунлаб берди.

Шунингдек, дунёдаги энг йирик 5 та автомобиль ишлаб чиқарувчилари қаторига Stellantis (5,29 млн. дона, +4 фоиз) ва Honda (4,12 млн. дона, -6 фоиз) кирди.

Бироқ, даромад бўйича Toyota Volkswagen'дан ортда қолмоқда. Немислар 2021 йилда 250 млрд. евро, Toyota эса 238 млрд. евро даромад олди. Учинчи ўринда Stellantis концерни — 149 млрд. евро.

Маълумотларга кўра, Tesla'нинг бозор капиталлашуви 868 миллиард долларни ташкил этади (2022 йил 16 март ҳолатига кўра). Бу Toyota компаниясидан (231 миллиард доллар) деярли тўрт баравар кўпдир.