Ғолиб спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди. Маросимда Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Спортчиларимиздан Чарос Қаюмова, Феруза Содиқова, Мадинабону Маннопова, Никита Рафалович ҳамда Озода Собиржонова олтин медалларни қўлга киритган бўлса, Шоҳсанам Аъзамова ҳамда Жасур Жайсунов кумуш медалларга сазовор бўлди. Шоҳруҳ Ражабов, Гулсанам Алижонова ҳамда Сардор Тоиров эса терма жамоамиз ҳисобига бронза медалларини қўшиб қўйишди. Ушбу натижа Ўзбекистон терма жамоасига “Beirut Open-2021” халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни тақдим этди.
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яқинда айнан Байрутда ўтказилган Осиё чемпионатида 3та олтин, 1та кумуш ва 6та бронза, жами 10та медалга сазовор бўлганди, дея хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати.